Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

2016 й. 1 июнь

Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музейи тизимидаги барча экспозиция ва кўргазмаларда 1- июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор ” шиори остида ташкил этилган тадбирлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей- қўриқхонаси тизимидаги музейларда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди. 2016 йил 31 май куни Бухоро тасвирий санъат музейида “Болаларга беринг дунёни” мавзусида кўргазма ва адабий – бадиий дастур ташкил этилди. Унда Бухоро шаҳридаги 5- сонли санъат ва мусиқа мактаби ўқувчиларининг 140 та амалий безак санъати буюмлари, бадиий графика ва ранг- тасвир асарлари кўргазмага қўйилди. Шунингдек, “Дунё, болалар, шодлик” мавзусида болалар асфальтга расм чизиш мусобақасини ўтказишди. Тадбир сўнггида ғолиб болаларга фахрий ёрлиқлар ва музейнинг эсталик совғалари топширилди. Тадбирга 172 киши иштирок этди. Кўргазма 10 кун давом этади.

1 июнь куни “Ситораи Мохи-Хосса” халқ амалий безак санъати музейида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Дунё болалар нигоҳида” мавзуида тадбир ташкил этилди. Унда силга қарши болалар санаториясининг 120 нафар даволанувчилари иштирок этишди. Болалар тўртта мавзуга бағишлаб асфальтга расм ишлашди. Тадбир сўнггида болалар музей жамоаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирланиб, музей кўргазмалари бўйлаб бепул экскурсия қилинди.

Шу куни “Қадимги Пойкент шаҳарчаси тарихи” музейида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га атаб тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир “Соғлом бола – юрт келажаги пойдевори” деб номланди. Унда Қоракўл туманидаги 13- сонли МТМ тарбияланувчилари иштирок этишди. Болалар ўртасида шашка мусобақаси уюштирилди. Боғча тарбияланувчилари учун музей маъмурияти томонидан 500 кг.дан ортиқ мева тортиқ қилинди. Тадбирга 45 нафар тарбияланувчи ва 5 нафар тарбиячи иштирок этишди.

1 июнь“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тизимдаги барча музейларда “Очиқ эшиклар куни” эълон қилинди. Музейлар кўргазмаларини 3756 нафар болалар бепул томоша қилишди.

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил