Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида йиғилиш ўтказишди
2019 й. 16 декабрь
16 декабрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси бўлим бошлиқлари ва филиал мудирлари Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида йиғилиш ўтказишди. Йиғилишда вилоят фавқулодда вазиятлар ходимлари капитан О. Ўрозбоев ва катта лейтенант Е. Муродов ўз маърузалари билан иштирок этиб, фавқулодда ҳолатлар қоидалари ҳақида ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушунчалар бериб ўтишди.