Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

18 ноябрь 2016 йил Ўзбекистон Республикаси давлат дайроғи қабул қилинган сана

2016 й. 26 ноябрь

18 ноябрь 2016 йил Ўзбекистон Республикаси давлат дайроғи қабул қилинган сана муносабати билан Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасида “Байроғим фахрим” шиори остида Бухоро шаҳар 26-сон ўрта умумтаълим мактабининг 4-“Д”-синф ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки, у халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, энг аввало, Давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябрь халқимиз ёдида ўчмас ва қутлуғ сана бўлиб қолди. Шу куни Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганларидек, Озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари- Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир! Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Тадбир сўнгида музей маъмурияти томонидан тадбир иштирокчиларига “Ташаккурнома” ва эсталик учун совғалар топширилди. Тадбирдан сўнг ўқувчиларга музей бўйлаб бепул экскурсия ўтказилди.

18 ноябрь 2016 йил Ўзбекистон Республикаси давлат дайроғи қабул қилинган сана

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил