Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“А.Навоий таваллудининг 575 йиллиги” мавзусида ўқувчиларга ўтказилган маъруза дарси тўғрисида

2016 й. 6 февраль

2016 йилнинг 6 феврал куни “А.Навоий таваллудининг 575 йиллиги” мавзусида Бухоро шаҳридаги 11-умумтаълим мактабининг 5- “А” ва “В” синф ўқувчиларига маъруза дарси ташкил этилди. Маъруза давра суҳбати тарзида олиб борилди ва ўқувчиларни қизиқтириб, “А.Навоий таваллудининг 575 йиллиги” мавзунинг асл моҳияти чуқур ёритиб берилди. Мозийда яшаб ўтган мутафаккирларнинг инсон ва уни яшашдан мақсади, мукаммал жамият, одил ва маърифатли шох, комил инсон ҳақидаги қимматли фикрлари ҳозиргача ўз қадрини йўқотмасдан, инсониятга хизмат қилмокда.

Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий ўзининг насрий ва назмий асарларида, ўлмас достонларида умуминсоний руҳ билан суғорилган комил инсон, мукаммал жамоа ва одил ҳукмдор ҳақидаги ғояларни илгари сурди. Унинг инсонпарварлик, илм-фан ва касб-ҳунарни эгаллаш, ахлоқ ва хулқ-одоб қоидалари, таълим-тарбия, юксак инсоний қадриятлар тўғрисидаги доно фикрлари кейинги даврларда ва ҳозир ҳам ўзининг тарбиявий ахамиятини йўқотгани йўқ.

Маъруза давомида ўқувчиларда А. Навоий тўғрисида пайдо бўлган саволларга аниқ ва лўнда жавоб берилди.

Маъруза охирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 189-сонли ( давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ) ги қарорига биноан йил давомида вилоятдаги барча мактаб ўқувчилари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари музей қўриқхона бўлимлари ва филиалларига бепул киришлари мумкинлиги таъкидланиб, Х.Фозилова, М.Мавлонова, Ф.Курбонов томонидан барча мактаб ўқувчилари музейлар бўйича саёҳатга таклиф қилиндилар.

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил