Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида ўтказилган илмий-маърифий учрашув

2017 й. 13 апрель

2017 йил 13 апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида ўтказилган илмий-маърифий учрашув утказилди.

Қатнашдилар: Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари, Мухтор Ашрафий номидаги Санъат коллежи талабалари, Бухоро маданият коллежи ўқитувчи ва талабалари.

Дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган сиймолардан бири Амир Темур тавалуддининг 681-йиллиги, мирзо Улуғбек таваллудларининг 623-йиллиги муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимларининг 2017 йил иш режасига 13 апрель куни “Тарих” бўлими “Бухоро воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар тарихи” экспозиция залларида “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида илмий-маърифий учрашув ва кўргазма ташкил этилди.

Учрашувни “Тарих” бўлими мудири Ш.Жўраев олиб борди. Давра суҳбатини музей-қўриқхона илмий котиби Ж. Халилов кириш сўзи билан очиб ериб, йиғилганларни ушбу сана билан муборакбод этди. Шундан кейин Бухоро шаҳар маданият коллежи ўқитувчи ва талабалари ижросида гўзал тароналар тингланди.

Амир Темур давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида нафақат Ўрта Осиё, балки бутун дунё тарихида ўзига хос ўринга эга. Унинг шахсияти билан боғлиқ жихатлар ва дарслик китобларда учрамайдиган маълумотлар билан тадбирнинг азиз ва ҳурматга сазовор меҳмонларидан бири Бухоро Давлат Университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, Тарих фанлари доктори, профессор Ҳ.Ҳ. Тўраев сўзга чиқиб, ўз маърузалари билан йиғилганларга маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг навбат “Нақшбандия тариқати тарихи” музейи филиал мудири Шавкат Бобожоновга берилди. Бадиий қисм билан тадбир давом эттирилди. Азим ва қатъий бунёдкорнинг амалга оширган ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар билан ўртоқлашилди.

“Тарих” бўлими катта илмий ходими Вазира Ҳафизова ҳамда музей-қўриқхона лектори Ўктамали Равшановлар Амир Темур ва унинг ворислари даврида мамлакатда амалга оширилган ободончилик ва қурилган меъморий обидалар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Учрашувнинг яна бир меҳмони Бадиий Академия аъзоси, моҳир рассом, истеъдод эгаси, кўплаб шогирларнинг устози Раҳим ака Ҳакимов ҳам ташриф буюрганлар. Уларнинг ижод намуналари “Тарих” бўлими залларида намойиш этилмоқда. Улар ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирга Мухтор Ашрафий номидаги Санъат коллежи талабалари ҳам таклиф қилинган бўлиб, уларга Амир Темур суратини чизиш вазифаси топширилди. Тадбир сўнггида энг яхши чизилган сурат эгасини аниқлаб фаол қатнашган ўқувчиларга музей-қўриқхона маъмурияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Давра суҳбати сўнгида “Пойкент шаҳарчаси тарихи” музейи катта илмий ходими Руслан Тоиров Мустақиллик йилларида Амир Темурнинг тарихда тутган ўрни ва адабиётларнинг ўрганилиши билан боғлиқ масалаларда сўз юритди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тинч юртга тўйлар ярашади. Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз тинч ва осойишта. Шу тинчлигимизга кўз тегмасин ва мана шундай тадбирлар бардавом бўлаверсин. Бадиий қисм сўнгида ҳаммани ташкил этилган мўжаз кўргазмани томоша қилишга таклиф қиламиз марҳамат.

“Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида ўтказилган  илмий-маърифий учрашув

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил