Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир

2017 й. 18 март

2017 йилнинг 18 март куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Табиат» бўлими ҳамда музейнинг бошқа бир қатор бўлимлар ходимлари томонидан Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди. (Ташкилотчилар “Табиат” бўлимидан Рахматова Б.К., Ҳамидова З.З.)

Яшариш, янгиланиш ва эзгуликлар улуғланадиган муборак баҳор фасли ҳам ўлкамизга кириб келди. Баҳор келиши билан интизорлик билан кутадиган байрамларимизни ҳам бирин-кетин нишонлаймиз. Шулардан энг улуғи ва қадимийси — Наврўздир. Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган дамларда Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари 33-мактаб билан биргаликда “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир дастурини тайёрлаб, “Арк” қўрғони ҳовлисида музей ходимлари ҳамда музейга ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола этишди.

Тадбир қатнашчилари ўзларининг истеъдодларини намоён қилишиб бетакрор куй ва қўшиқларни, ажойиб рақсларни ижро этишди. Ўқувчиларнинг миллий кийимлари янада келган меҳмонларга байрамона кайфиятни улашди ва бирин-кетин мусиқий чиқишлар уланиб кетди.

Тадбирда кўргазмали байрам дастурхони безатилиб, халқимиз орасида севиб истеъмол қилинадиган шифобахш баҳорги кўкатлардан тайёрланган таомлар, пишириқлар ҳамда асосийси баҳор таомларининг шоҳи ҳисобланган сумалак тайёрланди ҳамда тадбир охирида келган меҳмонларга ва болажоларга тортиқ қилинди.

Тадбир давомида музей маъмурияти ва касаба уюшмаси аъзолари мучал ёшини нишонлаётган ходимларнинг барчасини табриклаб, қимматбаҳо совғаларини тақдим қилишди.

Тадбир охирида мактаб ўқувчилари учун музей маъмурияти томонидан тайёрланган совғалар топширилиб, тадбир ажойиб тарзда якунланди.

“Ассалом Наврўзи олам”  мавзусида тадбир

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил