Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган кўргазма

2015 й. 26 август

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей — қўриқхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деб номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма Бухоро тасвирий санъат музейининг кўргазмалар залида ташкил этилди.

Ўтган ҳар бир кун бизни улуғ айём – истиқлол тантаналарига тобора яқинлаштирмоқда. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Бундан кўзда тутилган мақсад: “Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, содда қилиб айтганда, биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлганимизни англаш, учун ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш, биз энг улуғ, энг азиз бўлмиш Мустақиллик байрамини юксак даражада ўтказишдан иборат” дея таъкидланади мазкур қарорда.

Бу йилги тантаналар “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним- Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этади. Белгиланган дастурларда бу борадаги ташкилий – амалий, маданий- маърифий ҳамда тарғибот – ташвиқот ишлари тўла ифодасини топган. Йигирма тўрт йил ичида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, улардан фахрланиш ҳиссини кучайтириш, бетакрор ва ягона Ватан учун ҳамиша ҳалол ва фаол хизмат қилиш туйғуси барқарорлигига эришиш ғоят муҳимдир. Нафақат музей ходимлари ўртасида, айни маҳалда кўргазмага ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар билан мулоқотлар жараёнида уларнинг кўнглида ислоҳотлар самарасидан бениҳоя мамнунлик кайфиятини уйғотишга йўналтирилган тарғибот-ташвиқотга алоҳида урғу бермоқ мақсадга мувофиқдир.

Яқин ўтмишда қолоқ аграр республика бўлган, иқтисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистоннинг бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ривожланиб бораётган, замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ҳисобидан иқтисодиётда саноатнинг улуши 25 фоизга етган, экспортбоп ва рақобатдош маҳсулотларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологияларга асосланган соҳаларда ишлаб чиқарилаётган, куч-қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган мамлакатга айланганини, тарихан қисқа даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 5,5 баробардан кўпроқ ўсгани, аҳолининг реал даромадлари жон бошига ҳисобланганда қарийб 9 баробар ошгани, бунга эришиш учун ўтган давр мобайнида иқтисодиёт 190 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги инвестициялар, жумладан, 65 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармояларни жалб этиш ҳисобидан биз учун мутлақо янги бўлган автомобилсозлик, нефть-газ машинасозлиги, нефть- газ кимёси, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ- овқат ва тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларга асос солинганини фахр ва ифтихор билан айтиш мумкин.

Ушбу кўрсатилган далилларга бизнинг Бухоройи шарифнинг ҳам ўз ўрни ва ҳиссаси бор. Кўргазмадан ўрин олган ҳар бир экспонат, ҳоҳ у ҳужжат тарзида, ҳоҳ у ашё тарзида бўлсин, айтилган ҳар бир гапнинг исботи бўла олади. Вилоятимизда фаолият юритаётган “Бухоро карпет” масъулияти чекланган Ўзбекистон – Буюк Британия “Бухорогилам” қўшма корхонаси, DAEWOO TEXTILE BUKHARA, Ўзбекистон-Германия “KNAUF”, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигидаги Гуфик-Авиценна сингари, фермер хўжаликлари ишлаб чиқараётган маҳсулот-лар нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам харидоргир. Таълим соҳасида эришилаётган ютуқ-лар, янги таълим муассасалари, ташкил этилаётган халқаро фан олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган умидли ёшларимиз билан ҳар қанча фахрланса арзийди.

“Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам йўқдир!” Нақадар ҳақ гап. Ўзлигимизни қайтариш, тарихимизга ҳурмат билан қараш мустақиллигимиз шарофати билан йўқолиб бораётган урф-одат ва анъаналаримизни қайта тикланиши маънавиятимиз юксалишига, ота-боболаримиздан мерос қолган моддий ва маънавий бойликларни келажак авлодларга етказиш орқали эса ўзлигимизни сақлаб қола олдик. Сўнгги йигирма тўрт йил ичида вилоятимизда катта таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, кўпгина тарихий обидалар қайта тикланди. Жаҳон стандартларига мос янги кўринитшдаги уй-жойлар қурилиши қишлоқларимизнинг янада обод бўлишига хизмат қилмоқда.

Бундай ютуқларга эришишимизга албатта, юртимизда яшаётган бошқа миллатларнинг ҳам ўз ҳиссалари бор. Вилоятимизда ҳозирги кунда 12 та миллий маданий марказлар фаолият юритмоқда.

Юртимизда ҳунармандчиликка ҳам катта эътибор қаратилган. Ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” Республика кўрик танловида вилоятимиз ҳунармандлари ҳам фаол иштирок этадилар. Буни улар эришган ютуқлар орқали ҳам кўриш мумкин. Устозода-темирчилар Шокир ва Шавқи Камоловлар, зардўз Бахшулло Жумаев, рассом Д.Тошев, портретчи рассом Аслон Рамазонов, қўғирчоқсоз усталар Раъно Эшонқулова ва Замира Жўраева, кулоллар сулоласи Нарзуллаевлар ишлари нафақат республикамизда, балки бутун дунёда машҳур.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у тақир саҳро бўлса ҳам, қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур – ҳаловат, ундан узоқ бўлганда соғинч, ҳужум қилинганда, мудофаа ва камситилганда, ғазаб ҳисларини пайдо қилади”. Ҳаммамиз Ватан олдида қарздормиз. Ватанга муҳаббат туйғусини фарзандларимиз қалбида гўдаклигиданоқ шакллантиришимиз айни муддаодир. Келажак авлод ватанпарварлик ҳиссида улғайса, ватанимиз албатта гуллаб, яшнаяжак.

“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил