Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Маданий меросимизни асрайлик!” номи остида кўргазма

2018 й. 20 октябрь

2018 йил 20 октябрь соат 14:00 да Бухоро Тасвирий санъат музейи кўргазмалар залида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Бухоро вилоят бадиий экспертиза бўлими ва Бухоро вилоят божхона бошқармаси ҳамкорлигида “Маданий меросимизни асрайлик!” номи остида кўргазма очилди.

Кўргазмада 2000-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишга уринилган ва божхона ходимлари томонидан сақлаб қолиниб, бадиий экспертиза хулосалари асосида Бухоро давлат музей-қўриқхонасига топширилган 200 дан ошиқ осори атиқалар намойишга қўйилди.

Кўргазма очилишига Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликлар олиб чиқиш ва олиб киришни назорат қилиш масалаларига бағишланган йиллик республика ўқув семинари иштирокчилари қатнашишди.

Кўргазмага қўйилган экспонатлар Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишга уринилган вақтда божхона ходимлари томонидан мусодара қилинган ва бадиий экспертиза бўлимига хулоса бериш учун топширилган.

Ашёлар ичида XIX-XX аср бошларига хос бўлган аёллар тақинчоқлари, насронийлик динига хос хоч ва Россияда ишлаб чиқарилган самоварлар, Бухоро мисгарлари томонидан тайёрланган лаъли, кўза, чойдиш каби буюмлар, манғитлар сулоласи даврида зарб қилинган кумуш тангалар, шунингдек, собиқ иттифоқ даврида чиқарилган орден ва медаллар намойиш қилиняпти.

Кўргазма 3 кун давом этади.

“Маданий меросимизни асрайлик!” номи остида кўргазма

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил