Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Мероприятие "Мангуликка муҳрланган эҳтиром"

2016 й. 7 май

2016 йил 7 май куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Табиат” ва “Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси” бўлими ходимлари томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 30-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Мангуликка муҳрланган эҳтиром” мавзусида кўргазмали байрам тадбири ва давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни икки бошловчи олиб борди, икки тилда рус ва ўзбек тилларида. Тадбирда 5 , 6 , 7 ва 8-синф ўқувчилари навбатма-навбат билан чиқиш қилиб, уруш, ғалаба ҳақида чиройли шеърлар, ашула ва рақслар ижро этдилар.

Меҳмонлар сўз бошлашидан олдин урушда вафот этганлар хотирасини ёд этиш мақсадида ҳамма тик туриб бир лаҳзалик сукут сақланди. Меҳмонлар орасида Афғон уруши қатнашчиси Мавлонов Бахтиёр, шу мактабда ишлаб нафақага чиққан фахрий мураббий устозлар бор эди.

Тадбир сўнгида Афғон уруши қатнашчиси, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиб нафақага чиққан майор Б.Мавлонов сўзга чиқиб, афғонистондаги уруш кечинмалари, Андижондаги терактга қатнашганлари ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг Музей-қўриқхона илмий ходимлари Д.Рамазонова, З.Салихова ва Б.Рахматовалар иккинчи жаҳон уруши кечинмалари, иккинчи жаҳон урушида қатнашган бухоролик қаҳрамонлар ҳақида гапириб бердилар. Бухоролик уруш қатнашчиларининг расмлари музей-қўриқхона илмий ходимлари томонидан ўқувчиларга ва меҳмонларга кўрсатилиб, уларнинг жасорати ҳамма учун ўрнак эканлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг мактаб директори сўзга чиқиб, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўтказилган расмлар, шеърлар, иншолар танлови ғолибларини Фахрий Ёрлиқ билан тақдирладилар.

“Мангуликка муҳрланган эҳтиром” мавзусида кўргазмали байрам

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил