Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Наркомания - баённомаси

2017 й. 9 июнь

2017 йилнинг 4 апрел куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасининг «Экспонатларни илмий ўрганиш ва ҳисобга олиш сектори», “Тарих” ва “Ҳозирги замон тарихи ва этнография” бўлимлари ходимлари томонидан Бухоро вилоят наркология диспансери врач наркологии, Бухоро вилоят ва шаҳар ИИБ ходимлари, Бухоро вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари,7-сон Имом Ал-Бухорий номли МФЙ раиси, Бухоро шаҳридаги Хўжа Зайниддин масжиди имом хатиби, Бухоро шаҳридаги 6 ва 2-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида “Гиёҳвандлик умр заволи” деб номланган учрашув тошкил этилди. Ташкил этилган учрашувнинг асосий мақсади “Аср вабоси” деб аталувчи гиёҳвандлик каби маккор касалликнинг олдини олиш, наркотик яъни гиёҳванд моддалар, инсон организмига таъсири, уларни истеъмол қилишга олиб келадиган сабаблар ва инсонларнинг ушбу моддаларга қул бўлиб қолишларининг шаклланиши ҳамда гиёҳвандлик ёшлар саломатлиги ва ҳаётига, уларнинг келажагига жиддий хавф солиши, уларни бу балодан сақлаш, инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган.

XXI асрнинг вабоси ҳисобланган бу касаллик нима учун бунча тез инсонларни айниқса ёшларни ўз домига тортаётганлиги, “Гиёҳвандлик” нима? У қачон пайдо бўлган? Гиёҳванд моддалардан кимлар нима мақсадларда фойдаланишлари мумкинлиги каби саволларга жавоб топиш ва гиёҳвандлик мавзуни кенгроқ ёритиб бериш мақсадида видеолавҳалар намойиш этилди ва мутасадди ташкилотлардан таклиф этилган мутахассислар тегишли маълумотлар беришди.

Наркомания - баённомаси

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил