Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Октябрь (1 октября - один из любимых праздников узбекистанцев - День Учителя)

2015 й. 1 октябрьдан - 2015 й. 29 октябрьгача

2015 йил 1 октябрь — “Мураббийлар куни” муносабати билан пахта даласида тадбир ташкил этилди. Музей – қўриқхона маъмурияти илғор пахтакорларни байрам билан табриклаб, эсталик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

2015 йил 2-5 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида ЮНЕСКО нинг “Мапауз: Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон Мерос объектлари менежмент — режаси ” дастури асосида анжуман бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда музей – қўриқхона илмий ходими Б.Атоев иштирок этди.

2015 йил 5-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ипак йўлида туризм” 21- Тошкент халқаро туристик ярмаркасида Бухоро давлат музей- қўриқхонаси ходимлари ҳам иштирок этишди. 50 дан ортиқ туристик фирмалар билан бошланғич шартномалар тузилди.

2015 йил 9 октябрь куни “Ромитан ўлкашунослик ” музейи илмий ходими Ф.Саломов Ромитан туман “Қизил равот” ҚФЙда тадбир ташкил этди. Тадбирда 138 нафар ўқувчи ва фуқаролар иштирок этишди. Уларга “Мустақиллик йилларида Ромитан туманида амалга оширилган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

2015 йил 9 октябрь куни «Ёғоч ўймакорлиги ва Хаттотлик санъати» музейлари илмий ходими Ҳ. Нуриллаева Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактабининг 7-«а, б» синфлари ўқувчилари билан тадбир ташкил этишди. Тадбир давра суҳбати тарзида ўтказилди. Ўқувчиларга “Бухоро хаттотлик санъати тарихи” мавзусида маъруза қилинди. Тадбирда 45 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 14 октябрь куни “Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси” бўлими илмий ходимлари томонидан Вобкент туманидаги 34 умумтаълим мактаби ўқувчиларибилан тадбир ташкиллаштиришди. Мактаб ўқувчиларига музей ходимлари “ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси” мавзусида маъруза қилинди. Тадбирда 97 нафар ўқувчи жалб этилди.

2015 йил 17 октябрь куни “Ситораи Мохи -Хосса” музейи илмий ходимлари билан Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Мактаб ўқувчиларига музей ходимлари “Ганчкорлик санъати тарихи”, “Кулолчилик санъати тарихи” мавзуларида маърузалар ўқилди. Тадбирда 32 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 19 октябрь куни “Тарих” бўлими илмий ходимлари томонидан Бухоро туризм коллежида тадбир ташкил этилди. Коллеж талабаларига музей ходимлари “Темур тузуклари”, “А.Вамберининг “Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи” асари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказишди.

2015 йил 20 октябрь куни “Нумизматика” бўлими илмий ходими М. Муҳаммедова томонидан Бухоро шаҳридаги 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда “ Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси Бухоро давлат музей – қўриқхонаси коллекциясида ” деб номланган давра суҳбати ташкил этди.Унда 55 нафар ўқувчи иштирок этди.

-2015 йил 21 октябрь куни “Тарих” ва “Нумизматика” бўлимлари илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда “Тил-миллатнинг кўзгусидир!” “Тил билган – эл билади” деб номланган тадбирлар ташкил этилди.Унда мактабнинг 4- ва 7-синфлари ўқувчилари иштирокида она тилимизга бағишлаб давра суҳбати ўтказилди.

2015 йил 21 октябрь куни “Қадимги Вараҳша шаҳарчаси ва кулолчилик тарихи” музейи ходимлари Бухоро шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг 8 “а” синф ўқувчилари иштирокида “Тил байрами”тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари билимлари викторина тарзида синаб кўрилди. Ғолибларга музей- қўриқхона китобларидан эсталикка берилди.

2015 йил 29 октябрь куни “Тасвирий санъат ” музейи илмий ходимлари Бухоро шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг 8 –синф ўқувчилари билан ҳамкорликда тадбир ташкиллаштирилди. Давра суҳбатида “Ўзбекистон рассомлари ижодидан”, “Бухоро миллий қўғирчоқлар тарихи”, “Ўзбекистон спорти ютуқлари” каби мавзуларда маърузалар қилинди. Тадбирда 47 нафар ўқувчи иштирок этди.

1 октября — один из любимых праздников узбекистанцев — День Учителя. Торжественно отметили этот праздник в стенах музея-заповедника, чествовать музейных педагогов пришли учащиеся школ Бухары. От профсоюзного комитета и администрации музея сотрудникам были вручены памятные подарки.

2 — 5 октября в Бухаре под эгидой ЮНЕСКО состоялась конференция: “Мапауз: Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон Мерос объектлари менежмент — режаси ”, посвященная планированию деятельности заинтересованных сторон по сохранению всемирно-исторического наследия Бухары. От Бухарского музея-заповедника в работе конференции принял участие научный сотрудник отдела фондов – Атоев Б.

5-7 октября 2015 года сотрудники музея приняли участие в работе XXI туристической ярмарки «Туризм на Шелковом пути ». Посетителям ярмарки был представлен рекламный материал об объектах музея-заповедника и его культурно-образовательной деятельности. За несколько дней работы было заключено более 50 договоров на посещение музейных объектов.

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил