Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги

2016 й. 16 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат муста-қиллигининг 25 йиллигига атаб ташкил этилган мавзуий кўргазма 10 та асосий мавзудан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик декларацияси, давлат рамзларининг, миллий валютанинг ҳамда давлат мукофотларининг қабул қилиниши, мустақил суверен давлат чегараларининг ўрнатилиши кенг кўламда очиб берилган.

Кўргазмадан асосий ўринни БНҚИЧЗ ишлаб чиқараётган 8 турдаги маҳсулотлар, буюк ҳамюртимиз Абу Али ибн Сино рецептлари асосида “Ибн Сино” шифобахш бальзам ичимлигини ишлаб чиқарувчи “Ўзбек — Исроил” қўшма корхонаси маҳсулотлари, Гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбек – Буюк Британия “Бухорогилам” қўшма корхонасининг гиламлари, Ўзбек–Корея “DAEWOO TEXTILE — BUKHARA” ва Ўзбекистон — Германия “KNAUF” қўшма корхоналари, “Когонёғ” заводи маҳсулотлари эгаллайди.

Бухоро-9“ тезпишар янги навларини ишлаб чиқиш, дон маҳсулотларини етиштиришда Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар солиштирма жадваллар, суратлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёрдамида ёритилган.

Мустақиллик йилларида таъмирланган тарихий обидалардан Арк, Етти пир, масжиди Калон, Мири – Араб мадрасаси, Пои Калон мажмуаси, Лаби ҳовуз мажмуасининг капитал таъмирланиши, Абу Ҳавс Кабир қабристонида олиб борилган бунёдкорлик ишлари суратлар ёрдамида очиб берилган.

Вилоятда спортни ривожлантиришда эришилган ютуқлар, мустақиллик шарофати билан қурилган “Бухоро” спорт ўйингоҳи, “Нафис” теннис корти,“Олимпия” спорт комплекси, “Семурғ” спорт мажмуаси суратлари, мустақиллик йиллари Жаҳон, Осиё, Республика ва Рио-2016 олимпиадаси мусобақаларида чемпион бўлган ҳамюртларимиз Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Гиясов, Ихтиёр Наврўзов, Ришод Собиров фотосуратлари, улар сазовор бўлган мукофотлар томошабиннинг алоҳида эътиборини жалб этади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил