Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”

2017 й. 5 декабрь

2017 йилнинг 18 ноябр куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Тарих» ва «Музей экспонатлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш» бўлимлари илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”га атаб ўтказилган тадбир утди.

Жорий йилда республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” нинг 26 йиллиги нишонланаётганлиги катта тантана билан эълон қилинмоқда. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас саналган. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгач, энг аввало, давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябр халқимиз ёдида ўчмас ва қутлуғ саналардан бири бўлиб қолди. Шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 2,3-моддаларида байроғимиз Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиши белгилаб қўйилди.

Бу санага бағишлаб Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, «Тарих» бўлимининг катта илмий ходимлари В. Ҳафизова, Ж. Бекназаров ва «Музей экспонатлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш» бўлими илмий ходими М. Муҳаммедова томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” га бағишлаб “Давлат байроғи – юрт фахри” деб номланган тадбир ташкил этилиб, Бухоро шаҳар 33-умумий таълим мактаби 4-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар шу санага атаб тайёрлаган маълумотларини, шеър ва мақолларини ажойиб тарзда айтиб беришди. Музей ходимлари ҳаётда давлат рамзларимизнинг ўрни ва улар ҳақидаги маълумотларни, уларда акс эттирилган тасвирларни бирма-бир кўргазмалар билан тушунтириб, қай даражада муҳимлигини айтиб ўтдилар. Ҳар бир фуқаро буни ёшликдан англаб вояга етиши зарурлиги ўқувчиларга уқтирилди ва суҳбат охирида улар музей-қўриқхона экспозицияларига таклиф қилиндилар.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил