Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Ёш ирригатор” оромгоҳида давра сухбати

2018 й. 17 июль

2018-йил “Юртимизда фаол тадбиркорлик иновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” давлат дастурининг ижросига биноан Бухоро Давлат баъдиий-меъморчилик музей қўриқхонаси ходимлари Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Ёш ирригатор” оромгоҳи билан ҳамкорликда 17-июль куни “Ўлкамиз тарихини биласизми?” мавзусида давра сухбати ўтказдилар.

Музей ходимлари томонидан музейлар ҳақида қисқача маълумот берилди. Бухоро музейларга сешанба ва жума кунлари ташриф буюришларини такидлаб ўтилди. Бундан ташқари “Бир сиқим тупроққа сайқал берилган маъно”, “Бухоро амирлиги даврида забт этилган кумуш тангалар”, “Гиламлар тўқилиш тарихи”, “Садриддин Айний ҳаёти ва ижоди”, сопол идишларда бой тарих мужассам эканлиги тўғрисида “Ғиждувон кулолчилик мактаби” мавзуларида маърузалар ўқилди. Болалар иштирокида сухбатдан ташқари, асфальтга расм чизиш, шерхонлик мусобоқалари ҳам ташкил этилди.

Тадбир сўнгида мусобоқа қатнашчилари музей ходимлари томонидан тақдирландилар.

“Ёш ирригатор” оромгоҳида давра сухбати

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил