Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Юртим посбони - тинчлик тимсоли” номли давра суҳбати

2016 й. 14 январь

14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га атаб “Таянчим ва суянчим, фахрим ва ифтихоримсан Ватан” шиори остида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, жорий йилнинг 14- январь Бухоро шаҳар 19-сон ихтисослаштирилган ҳарбий ва спорт мактаби 7 “В”- синф ўқувчилари иштирокида “Юртим посбони – тинчлик тимсоли” номли мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати аввалида музей-қўриқхона “Гиламбофлик” музейи катта илмий ходими Шоҳруҳ Ниёзов томонидан мактаб ўқувчиларга бизнинг ҳаётимизда ҳарбийларнинг ўрни нечоғлик даражада муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолатидир. Мамлакатимизда бугунги кунда миллий армияни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давра суҳбати давомида “Тарих” бўлими мудири Шерали Жўраев томонидан ўқувчиларга кўргазмали слайд ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, миллий армиямиз, ўқув-амалиёт машғулотлари ҳақида маълумотлар берилди.

Бугунги кунда малакатимиз профессионал армияга ўтказилди. Бош қомусимизнинг 126-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга” деб белгилаб қўйилган. Қуролли Кучларимиз сафларида онгли, ҳар томонлама етук тайёргарликка, замонавий ҳарбий сабоқлардан аниқ билимга эга, ижтимоий мотиви кучли ифодаланган ҳарбий хизматчиларнинг бўлиши ҳарбий қурилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий талабларидан биридир. Давра суҳбати сўнгида ўқувчиларга бугунги кунда дунёдаги нотинч вазиятда миллий армиямиз ўрни ҳақида ҳамда мамалакатимизда мавжуд бўлган ҳарбий-спорт мактаблари, ҳарбий йўналишга эга бўлган академик лицейлар тўғрисида маълумот берилди ва ўқувчиларда пайдо бўлган саволларга “Варахша шаҳарчаси ва кулолчилик тарихи” катта илмий ходими Алишер Искандаров томонидан жавоблар берилди.

“Юртим посбони - тинчлик тимсоли” номли давра суҳбати

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил