Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассом Павел Петрович Беньковнинг 140 йиллик юбилейи муносабати билан “Сояда ухлаётган қуёш” номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди

2019 й. 7 декабрьдан - 2019 й. 25 декабрьгача

7-декабрь куни Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган рассом Павел Петрович Беньковнинг 140 йиллик юбилейи муносабати билан “Сояда ухлаётган қуёш” номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада Самарқанд ва Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондларида сақланиб келаётган 30 дан ортиқ рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда.
ХХ асрнинг боши, аниқроғи 1919 йилда биринчи бўлиб Самарқанд бадиий билим юрти очилди. Мана шу билим юртида П.П.Беньков ёш рассомларга таълим бериши билан бирга юртимизнинг кўҳна шаҳарлари Хива, Самарқанд ва Бухоро манзараларини, тарихий обидаларини, кишиларнинг кийиниш маданиятини ва бошқа кўплаб манзара ва шаклларни рангтасвир асарларида акс эттира борди. Рассом томонидан яратилган нодир тасвирий санъат асарлари ҳозирги кунда юртимизнинг нуфузли музейларида сақланаётгани улар экспозиция ва кўргазмаларда намойиш этилиши орқали омма эътиборига ҳавола этилиб келинмоқда.
1928-29-йилларда рассом Бухорода яшаб ижод қилган ва кўҳна Бухоронинг ажойиб тарихий обидалари, хушманзара табиати, турли миллат вакиллари қиёфаларини ранглар жилосида тасвирлайди. “Амалдор портрети”, “Деҳқон портрети”, “Яҳудий бўёқчиси портрети”, “Бухородаги кўча. Абдуллахон мадрасаси” каби асарлари шулар жумласидан.
Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Абдуллаева, Самарқанд ва Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари, маданият ва санъат арбоблари, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Очилиш маросимида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Халилов маъруза қилди ва Бухоро музейи фондларидан келтирилган П.П.Беньков асарлари билан таништирди, улар ҳақида маълумотлар берди ва экскурсия ўтказди. Шунингдек, иштирокчилар рассом қабри жойлашган Биродарлар қабристонига бориб, гуллар қўйишди ва унинг хотирасини ёдга олишди.
Ташкил этилган мазкур кўргазма 2019 йилнинг 25 декабрига қадар давом этади.

                 

                 

                                    

“Сояда ухлаётган қуёш” номли кўргазманинг очилиши

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил