Тадбирда музей илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб давлат рамзлари ҳақидаги маърузалар ўқилди.
18 ноября 2019 г.
18-ноябрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари ва музей экспонатларини ҳисобга олиш бўлими илмий ходимлари Бухоро шаҳридаги 33-мактаб билан ҳамкорликда “Ҳилпирайвер, байроғим” номли тадбир ўтказишди. Тадбирда музей илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб давлат рамзлари ҳақидаги маърузалар ўқилди.