"Бухоро амирлигида бошқарув тизими" мавзусидаги очиқ дарс ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбир
30 января 2020 г.
30-январь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби, маърузачиси ва "Темирчилик ҳунари тарихи" филиали илмий ходимлари томонидан Бухоро туманидаги 38-мактабда тарих ва ҳуқуқ ойлиги муносабати билан ўтказилган "Бухоро амирлигида бошқарув тизими" мавзусидаги очиқ дарсда Бухоро амирлиги манғитлар сулоласи амирларининг суратлари, амирлик тангалари, Бухоро амирлиги тарихига доир китоблардан иборат кўргазмалари билан иштирок этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳам И.Каримов фаолияти ҳақида кўргазмали маъруза қилишди.