"Навоий ёди ила яшаймиз мудом" деб номланган тадбир
5 февраля 2020 г.
5-февраль куни Бухоро шаҳридаги 32-сон ўрта умумтаълим мактабида сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Навоий ёди ила яшаймиз мудом” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/navoij-jodi-ila-yashajmiz-mudom-deb-nomlangan-tadbir#sigProId4fba43e2bb
Тадбирда Бухоро давлат музей-қўриқхонасидан “Нашриёт” бўлими бош мутахассиси Зилола Ҳамидова, “Табиат” бўлими мудири Бинафша Раҳматова ва илмий котиб Саодат Наимовалар ҳам иштирок этдилар. Улар буюк алломанинг музейда сақланаётган турли даврларда турли хаттотлар томонидан кўчирилган асарлари нусхалари, унинг асарларига Камолиддин Беҳзод томонидан чизилган миниатюралар ҳақида маълумотлар бердилар.