Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 33-мактабда учрашув

17 февраля 2020 г.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилда ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк сўфий аллома Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан 17-февраль куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 33-мактабда тадбир бўлди. Тадбирда Қизилтепа туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғинидан вакиллар иштироки билан бирга Бухоро давлат музей-қўриқхонасидан бир гуруҳ илмий ходимлар ҳам таклиф қилинди.

 

Улар Бухоронинг 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан Бухорода жуда катта тайёргарликлар олиб борилаётгани, йил давомида халқаро миқёсдаги тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар, учрашувлар ўтказилиши билан бирга улуғ сиймолардан бўлган Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 915 ва Баҳоуддин Нақшбандларнинг 700 йиллик юбилейларининг ўтказилиши ҳақида маълумотлар бердилар. Хусусан, Б.Нақшбанднинг ибратли ҳаёт йўли, фаолияти, тарбиявий аҳамият касб этувчи асарлари ва унинг ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маърузалар ўқидилар.

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее