Талабаларнинг амалий дарслари музейларда
18 февраля 2020 г.
Бухоро давлат университети Тарих ва маданий мерос факультетининг "Археология" йўналиши 2 босқич талабаларининг навбатдаги амалий дарслари Бухоро давлат музей-қўриқхонасида ўтказилди. Дарснинг қизиқарли ўтишига музей-қўриқхона таъмирлаш бўлимининг илмий ходими Х.Шукуровнинг маҳорат дарси, яъни экспонатларни таъмирлаш ва улар билан ишлаш техникалари ҳақидаги жараёнларни кўрсатиши алоҳида аҳамият касб этди. Талабалар кўплаб шикастланган экспонатларни қайта янгилаш ва уларнинг тарихий мазмунини оширишдек аҳамиятли ишнинг гувоҳи бўлишди.