“Қудратимиз-бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзусида бадиий ва фото асарлар кўргазмалари доирасида “Диалог” номли замонавий санъат кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
с 23 сентября 2019 г. по 29 сентября 2019 г.
23-сентябрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Тасвирий санъат музей филиалида “Қудратимиз-бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзусида бадиий ва фото асарлар кўргазмалари доирасида “Диалог” номли замонавий санъат кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада 17 та ўзбекистонлик ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилди. Унда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари, Ўзбекистон рассомлари ижодий уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими, “Рухсор” замонавий санъат музейи аъзолари ва бухоролик барча санъат шинавандалари иштирок этишди. Ушбу кўргазма 29-сентябргача давом этиши режалаштирилган. Бир ҳафталик давом этувчи ушбу лойиҳа Ўзбекистонда замонавий санъат турларини тарғиб қилиш билан бирга Санъат ва инсон ўртасидаги муносабатларни янада мувофиқлаштиришдан иборат.