Умумхалқ ҳашари
14 марта 2020 г.
Маълумки, бутун республикамизда 2020 йил 14-15 март кунлари "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 март куни Бухоро давлат музей- қўриқхонаси тизимидаги музейларда ҳашар уюштирилди. Барча музей ходимлари экспозициялар бинолари атрофлари ва кўргазма залларида ободонлаштириш ишларини олиб бордилар. Умумхалқ ҳашарига 180 нафар музей ходимлари жалб этилди.