Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси томонидан охирги икки йил мобайнида янги экспозициялар ташкил этиш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилди

2015 й. 5 сентябрь

Янги илмий концепциялар асосида “Бухоро сув таъминоти тарихи музейи”, “Бухоро хаттотчилиги тарихи музейи”, “Имом ал Бухорий хотира музейи”лари экспозициялари ва бошқа кўргазмалар ташкил этилди.

2015 йил иш режасига мувофиқ 2-8 сентябрнинг музейлар бўйлаб “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Арк” қалъасининг “Меҳмонхонаи Раҳимхон” биносида жойлашган «Тангашунослик ва эпиграфика» бўлимининг 5 сентябр куни тантанали очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида оммавий ахборот воситалари ҳамда маданият ходимлари, хорижий ва маҳаллий меҳмонлар иштирок этишди.

Янги илмий концепция асосида ташкил этилган ушбу экспозицияда Пойкент ва Варахша шаҳарчалари худудида олиб борилган археологик қазилма ишлари давомида топилган тангалар биринчи марта намойиш этилган.

Ушбу экспозицияда Бухоро ҳукмдорларидан бири Асбарнинг қиёфаси ва исми зарб этилган тангалар, шу қаторда адолат учун толмас курашчи, буюк саркарда Амир Темур давридаги “танга” ҳамда “мири” деб номланган тангалар кўрсатилган. Экспозицияда тўрт юздан ортиқ музей фондидан осори-атиқалар намойиш этилган.

Янги ташкил этилган экспозицияда ўсиб келаётган келажак авлод онгида миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросимизга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш ҳамда тарихимизнинг бир бўлаги ҳисобланган музейларда сақланаётган бой маданий меросимизга қизиқиш уйғотиш мақсадида “Тангашунослик ва эпиграфика” бўлими ходимлари томонидан экскурсиялар, давра суҳбатлари, илмий семинарлар ва мавзуий маърузалар ташкил этиш режалаштирилган.

Бухоро давлат  бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси томонидан охирги икки йил мобайнида янги экспозициялар ташкил этиш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилди

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил