Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

Декабр (Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кун)

31 декабря 2015 г.

2015 йил 2 декабрь куни “Араб ёзувидаги қўлёзмалар”Илмий маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Унда Жондор туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирда 47 нафар киши иштирок этди.

2015 йил 3 декабрь куни “Ситораи Мохи – Хосса” халк амалий безак санъати музейида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда Бухоро шаҳридаги 24- сонли вилоят кўзи ожизлар мактаби ва Вилоят сил касалликларига қарши болалар санаториясининг тарбияланувчилари , шунингдек музейга ташриф буюрган саёҳатчилар иштирок этишди. Мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган адабий- бадиий дастурни намойиш этишди. Дастур “Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишланди. Президентимиз томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги, ушбу йилда қарияларни эъзозлаш, уларнинг ўгитларига амал қилиш, улар билан фахрланиш ҳар бир ёшнинг бурчи эканлиги болалар томонидан саҳнали кўринишлар орқали намойиш этилди.Айниқса , иккала кўзи ожиз боланинг она ҳақида куйлаган қўшиғи йиғилганлар кўнглини сел қилди. Тадбир сўнггида иқтидорли мактаб ўқувчиларига музей жамоаси томонидан эсталик совғалари тарқатилди. Илмий ходимлар томонидан музей кўргазмалари бўйлаб экскурсиялар ўтказилди. Тадбирда 97 нафар ўқувчи иштирок этди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/dekabr#sigProIdbdd2102ab7

2015 йил 4 декабрь куни Тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир музей – қўриқхона ҳамда “Миллий тикланиш” партияси томонидан ташкиллаштирилди.Унда Бухоро Юридик коллежи талабаларидан ташкил топган “Адолат” ҳамда “Ҳуқуқ” жамоалари конституциявий билимларини беллашдилар. Тадбирда 117 нафар киши иштирок этди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/dekabr#sigProId46c704b6e1

2015 йил 5 декабрь куни Жондор туманидаги 32- умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда “Араб ёзувидаги қўлёзмалар”Илмий маркази ходимлари томонидан “Асосий қонунимиз-ғуруримиз, биз тинчлик истаймиз!” мавзусида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирда 73 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 5 декабрь куни Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси 23 йиллигига бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда “Араб ёзувидаги қўлёзмалар”Илмий маркази ходимлари “ Ўзбек халқи ҳеч қачон ,ҳеч кимга қарам бўлмаган ва бўлмайди!” “Огоҳ бўлинг!Пуч ғоялар таъсирига тушиб қолманг.” мавзусида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирда 115 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 5 декабрь куни Тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси 23 йиллиги ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир музей – қўриқхона илмий бўлими ҳамда бухоро шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби жамоаси томонидан ташкиллаштирилди.Тадбирда 147 нафар киши иштирок этди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/dekabr#sigProId7b3b83ca2b

2015 йил 7 декабрь куни Ромитан ўлкашунослик музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир “Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси” ва Ромитан ўлкашунослик музейи илмий ходимлари томонидан ташкиллаштирилди.Унда Ромитан туманидаги Саноат қурилиш коллежи талабалари иштирок этишди. Тадбирда 117 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 7 декабрь куни “Тарих”, “Нумизматика” ва “Б.Нақшбанд тариқати тарихи” музейлари илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Унда Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда 65 нафар ўқувчи иштирок этди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/dekabr#sigProId1c7d89f688

2015 йил 7 декабрь куни “ Қадимги Пойкент шаҳарчаси тарихи” музейи илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Унда Қоракўл туманидаги Енгил саноат касб – ҳунар коллежи талабалари иштирок этишди. Тадбирда 264 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 10 декабрь куни Бухоро давлат музей – қўриқхонаси ҳамда Когон шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тадбир ташкиллаштирилди. Унда Когон шаҳар ИИБда профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган болалар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари , жумладан, музей қўриқхона таркибидаги кўргазмаларга бепул саёҳат уюштирдилар.Музей экскурсоводлари болаларга бепул экскурсия ўтказдилар. Тадбирда 42 нафар болалар иштирок этишди.

2015 йил 11 декабрь куни “Б.Нақшбанд тариқати тарихи” музейи илмий ходими Ф. Қурбонов томонидан тадбир ташкиллаштирилди. Ўқувчиларга “Бухоро тарихига саёҳат” мавзусида маъруза қилинди. Унда Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда 96 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 11 декабрь куни “Ситораи Мохи -Хосса” музейи илмий ходимлари бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Унда Бухоро шаҳридаги 39-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Бухоро кандакорлик санъати тарихи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда 63 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йилнинг 21 ноябр куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Табиат” ва “Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси” бўлимларининг ходимлари томонидан 2015 йил 18-ноябрь “ЎЗбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга имзо чекилган кун муносабати билан “Файзулла Хўжайев уй музейида” Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 14 мактабнинг 6-7 синф ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбир музтақил Ўзбекистонимиз эришган ютуқлар тўғрисида , рамзларимиз ва Давлат байроғимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси тимсоли бўлиши этироф этилди. Келган меҳмонлар ва ўқувчиларга “Файзулла Хўжайев уй музейи” ходимлари томлнидан музейда экскурсия ўтказилиб Файзулла Хўжаев ҳаёти ҳақида таништирдилар. Такдбир келганларга манзур бўлди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/dekabr#sigProId81b80751f8

Декабр (Ўзбекистон Республикаси  Давлат конституцияси қабул қилинган кун)

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее