“Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” шиори остида маъруза дарслари, давра суҳбатлари ва тадбирлар ташкил этилди
30 января 2017 г.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 январдаги ЭДО-08/1-917-сонли “Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун -30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги баёнига асосан 2017 йил 30 январь куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Тарих” бўлими ва “Экспонатларни илмий ўрганиш ва ҳисобга олиш” сектори ходимлари томонидан Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 6-, 9-умумий ўрта таълим мактабларида “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” шиори остида маъруза дарслари, давра суҳбатлари ва тадбирлар ташкил этишди.
https://www.bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/farzandlarimiz-bizdan-kora-kuchli-bilimli-va-albatta-baxtli-bolishlari-shart#sigProId1c2f5a5add
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этишда, халқпарвар ва демократик давлат яратишда олиб борган ислоҳотлари, истиқлол даврида барпо этилган барча шарт-шароитлар, маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши, республикамиздаги барча соҳаларда эришилган ютуқлар, таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар, маънавий юксалиш йулида мустаҳкам замин яратаётган ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари мисоллар билан айтиб ўтилди.
Тадбир охирида саф тортиб турган ўқувчиларнинг барчаси:- “Биз ёшлар қўлларимизни кўксимизга қўйиб, баланг овозда айтамиз: Биз ёшлар мустақиллигимизни ҳеч кимга бермаймиз!!!” деб қасамёд қилишди.
Ватаннинг ҳар бир қаричи қалбларимизга маҳбуб бўлганидек, Буюк давлат ва сиёсат арбоби, элим деб, юртим деб яшаган, халқ учун жонини бахш этган инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолади.