Бухоро туманидаги 25 сон умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида "Конституция- бахтимиз қомуси" деб номланган тадбир
5 декабря 2019 г.
5 декабрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Ситораи Мохи Хосса халқ амалий безак санъати музей филиалида Ўзбекистон Республикаси давлат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Бухоро туманидаги 25 сон умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида "Конституция- бахтимиз қомуси" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилояти силга қарши даволаш санаторияси ўқувчилари ҳам қатнашдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб тадбир якунида ўқувчилар фаол қатнашганликлари учун тақдирландилар ва музей ходимлари томонидан музей экспозициялари бўйлаб экскурсиялар ўтказилди.