Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

“Халқимиз даҳосининг буюк тимсоли” ва “Амир Темур ва Темурийлар давлати тарихи” мавзуларида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

10 апреля 2017 г.

Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Нақшбандия тарикати” музейи мудири Ш.Бобожонов ва музей кичик илмий ходими Ф.Курбонов томонидан 2017 йил иш режасига мувофиқ Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишлаб, “Халқимиз даҳосининг буюк тимсоли” ва “Амир Темур ва Темурийлар давлати тарихи” мавзуларида Когон туманидаги 1- ўрта умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди. Жорий йилда буюк бобокалонимизнинг 681 йиллигига бағишлаб “Накшбандия тариқати” музейи ходимлари томонидан Когон туманидаги 1-ўрта умумтаълим мактаби 5,8,9-синф ўқувчилари билан тадбир ўтказилди. Тадбир мактаб маънавият залида ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчиларга Курбонов Ф. томонидан Амир Темир тарихи ва бу буюк шахс билан боғлик бўлган тарихий қизиқ фактлар айтиб ўтилди.

Шунингдек, музей мудири Ш.Бобожонов томонидан Амир Темурнинг бунёдкорлик фаолиятидан мисоллар келтирди. Айниқса, Темурийлар даврида Бухорода қурилган меъморий обидалар, Темурнинг Бухорога эҳтироми борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мустақиллик йилларида Амир Темурнинг номини абадийлаштирш борасида Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз шаҳарларида қад кўтарган улуғвор ҳайкалларнинг, Соҳибқирон 1996 йилдаги 660 йиллик юбилей тантаналарида амалга оширилган улуғвор амаллар хусусида маълумот берилди.

Маъруза охирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 189-сонли ( давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида)ги қарорига биноан йил давомида вилоятдаги барча мактаб ўқувчилари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари музей-қўриқхона бўлимлари ва филиалларига бепул киришлари мумкинлиги таъкидланиб, Ф.Курбонов томонидан барча мактаб ўқувчилари музейлар бўйича саёҳатга таклиф қилиндилар.

“Халқимиз даҳосининг буюк тимсоли” ва “Амир Темур ва Темурийлар давлати тарихи” мавзуларида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее