Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Арк вилоят ўлкашунослик музейининг Қушбеги ҳовлисида музей қўриқхона илмий ходимлари ҳамда Бухоро шаҳридаги 18-мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" мавзусида тадбир ўтказилди.
20 сентября 2019 г.
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Арк вилоят ўлкашунослик музейининг Қушбеги ҳовлисида музей қўриқхона илмий ходимлари ҳамда Бухоро шаҳридаги 18-мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда музей ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан биргаликда музейга ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар билан бирга тарихий мазмундаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирдан сўнг музей ходимлари мактаб ўқувчиларига Арк қалъаси бўйлаб экскурсия ўтказишди.