Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Арк” вилоят ўлкашунослик музейида 2019 йилнинг 5-декабрь куни “Хаттотлик санъати” номли кўргазма очилиши бўлиб ўтди

2019 й. 5 декабрь

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Арк” вилоят ўлкашунослик музейида 2019 йилнинг 5-декабрь куни “Хаттотлик санъати” номли кўргазма очилиши бўлиб ўтди.
Кадим Шарқ мамлакатлари санъатининг беҳад камол топган санъат турларидан бири - хаттотлик санъатидир. Ўрта Осиёда бешта йирик хаттотлик мактаблари олдинма-кетин вужудга келган. Булар Бухоро, Хоразм, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент хаттотлик мактабларидир.
Ўрта Осиё, шу жумладан, Бухоро хаттотлик санъатининг бой тарихи мавжуд. ХIV–ХIХ асрларда хаттотлик санъатига алоҳида қизиқиш бўлган, бунинг сабабларидан бири ушбу даврда китоб чоп этадиган босмахоналар мавжуд бўлмаганлигидир. XVI асрда Шайбонийлар сулоласи хонлари саъй-ҳаракатлари билан асос солинган Бухоро хаттотлик мактаби Мирали Ҳиравий (вафоти 1557 йил), Мир Убайд Бухорий (ваф. 1601 й.), Мир Ҳусайн Кўланкий Бухорий (XVI аср), Саййид Абдуллоҳ Бухорий (вафоти 1647), Ҳожи Ёдгор (вафоти 1663), Пирмуҳаммад Сўфи Бухорий, Мирза Бухорий, Султон Муҳаммад Бухорий, Абдураҳмон Баркий Мунший (XV аср), Иноятилло Котиб (ХVII аср), Мирза Абдураҳмон (ХVIII аср), Фозил Девона (ХIХ аср), Аҳмад Дониш (1826–1897), домло Бобобек (XIX аср боши), Абдул Фаттоҳхон Мирза Маҳдихон (XIX-XX аср боши) каби вакиллари билан шуҳрат қозонди.
Юқоридаги котиблар кўчирган қитъаларнинг умумий кўриниши очиқ мовий, улардаги оқ ранг устида қора рангда ёзилган ёзувлар аниқ ажралиб турибди. Бухорода юқори мазмун ва чиройли хатлар учун махсус абрибаҳор (абр - булут, яъни “баҳор булути”) дан фойдаланишган.
Хаттотлик санъати нафақат хати, балки барча элементлари билан мукаммал ҳисобланган. Унинг ёзуви, мазмуни, қоғози, миниатюраси, рамкаси ва бошқа-бошқалар ушбу санъатнинг кенг тарқалишига замин яратган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда баъзи хаттотлар ушбу санъатни давом эттиришга бел боғлаб келишмоқда.
Кўргазмада шунингдек, музейда қўлланилаётган инновацион технологиялар ҳамда қизиқарли ва қулай бўлган оммавий туристик инновацион ғоялар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

                         

             

 “Хаттотлик санъати” номли кўргазма очилиши

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил