Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ноябр (Давлат байроғи қабул қилинган кун ва конституцияга бағишланган тадбир ташкил этишди)

2015 й. 17 ноябрьдан - 2015 й. 27 ноябрьгача

2015 йил 17 ноябрь куни “Ситораи Мохи -Хосса” музейи илмий ходимлари “Адолат” социал –демократик партияси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби ҳамда 39-гимназия ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун ва конституцияга бағишланган тадбир ташкил этишди. Мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган адабий- бадиий чиқишлари орқали ўз билимларини чархлашди. Тадбирда 95 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 17 ноябрь куни “ Ибн Сино” мемориал музейида Афшона тиббиёт коллежи талабалари иштирокида Байроқ қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда 113 киши иштирок этди.

2015 йил 18 ноябрь куни “Тарих” ва «Нақшбандия тариқати тарихи» “Нумизматика” музейлари ва “Ҳисоб сектори” илмий ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкил этишди. Тадбир Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида ўтказилди. Мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган адабий- бадиий чиқишлари орқали ўз билимларини чархлашди. Тадбирда 67 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 18ноябрь куни “Араб ёзувидаги қўлёзмаларни илмий ўрганиш” Илмий маркази илмий ходимлари Бухоро туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан биргаликда“Мустақил юрт байроғи” деб номланган тадбир ташкиллаштиришди. Тадбирда 75 нафар мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

2015 йил 18 ноябрь куни “Табиат” ва «Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси » ҳамда Ф.Хўжаев уй – музейи илмий ходимлари биргаликда Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ташкиллаштиришди. Тадбирда Бухоро шаҳридаги 14 –умумтаълим мактабининг 78 нафар ўқувчилари иштирок этишди. (есть фото)

2015 йил 20 ноябрь куни “ Ибн Сино” мемориал музейида “Ибн Сино илмий мероси ва замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” VIII халқаро Ибн Сино ўқишлари илмий –амалий анжумани қатнашчилари иштирокида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда 217 киши иштирок этди.

2015 йил 25 ноябрь куни “Араб ёзувидаги қўлёзмаларни илмий ўрганиш” Илмий маркази илмий ходимлари Бухоро туманидаги 30-умумтаълим мактабида “Аждодларимизнинг қолдирган маданий мероснингёшлар тарбиясидаги ўрни ” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Тадбирда 93 нафар ўқувчи иштирок этди.

2015 йил 25 ноябрь куни Бухоро тасвирий санъат музейида “Болалар нигоҳида она диёр” номи остида кўргазма ташкил этилди. Унда Бухоро мурувват уйи тарбияланувчилари, Бухоро санъат коллежи талабалари иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган ногирон болалар асарлари музей кўргазмалар залида намойишга қўйилди. Тадбир “ Халқаро ногиронлар куни”га бағишланди.

2015 йил 27ноябрь куни Бухоро давлат музей – қўриқхонаси илмий жамоаси “Миллий тикланиш” партияси билан биргаликда тадбир ташкиллаштирди. Вилоят олий ўқув юртлари талабаларидан иборат сайёҳларга “Арк” ва “Ситораи Мохи-Хосса”музейлари бўйлаб экскурсия ўтказилди. Тадбирда 100 нафар талаба иштирок этди.

2015 йилнинг 27 ноябр куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Тарих» ва «Тангашунослик ва эпиграфика» бўлимлари илмий ходимлари томонидан Бухоро туманидаги 1-ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида маъруза дарси ташкил этилди. Ўқувчилар билан маъруза давомида кўргазмавий қуроллар ёрдамида савол-жавоб тарзида суҳбат уюштириб, уларнинг умуман кекса ёшдаги инсонларга нисбатан ҳурмат деган тушунчалари тингланди. Суҳбат давомида тарбиявий аҳамиятга эга ҳикоялар мисол келтириди. Бу билан ўқувчиларда ватанни севиш, она юртга муҳаббат, катталарга нисбатан ҳурмат, ҳаётда тўғри йўлни танлаб, доим эзгу мақсадлар сари интилиб яшаш ҳиссини уйғотишга эътибор қаратилди.

Ноябр (Давлат  байроғи қабул қилинган кун ва конституцияга бағишланган тадбир  ташкил этишди)

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил