Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Табиат болалар нигоҳида” номли тадбир

2017 й. 30 июнь

5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак” оромгоҳида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-курикхонасининг “Табиат” ва “Ҳозирги замон тарихи” бўлимлари ва яна бир қатор илмий ходимлар иштирокида “Табиат болалар нигоҳида” номли тадбир ташкил қилинди (Рахматова Б, Рамазонова Д. Хамидова З. , Салихова З., Арсланова Ф., Хакимова Г. Соболев Е., Шарипов И.)

Тадбирни “Табиат” бўлим бошлиғи Раҳматова Б.Қ очиб, табиатни мухофаза қилиш тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Тадбир кўрик танлов тарзида ташкил этилиб, танловда “Табиат болалар нигоҳида”, “Бухоронинг тарихий обидалари” ва “Мен севган спорт тури” каби мавзуларда асфальтга расм чизиш шартлари бажарилди. Чизилган расмлар музей ходимлари ва оромгоҳ тарбиячилари томонидан баҳоланиб, болаларга Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-курикхонаси маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этилди.

“Табиат болалар нигоҳида” номли тадбир

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил